Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноят йўлига кирган ўсмирлар

Фарғона. 2020 йилнинг 01 июль куни фуқаро О.А. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 30 июнь куни вояга етмаган укаси (17 ёш) А.О. Фарғона шаҳар, Янги аср кўчасида кетаётган вақтида, 16-ёшли Т.П. ва 18-ёшли Д.С., лар уни тўхтатиб, уриб-дўппослаб, укаси А.О., нинг қўлидаги нархи 700.000 сўм бўлган “Artel U-5” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олганликларини билдириб, Т.П. ва Д.С., ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, А.О., га тегишли бўлган “Artel U-5” русумли уяли телефон аппарати Т.П.,дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.П. ва Д.С., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Д.С.,га юқорида кўрсатилган модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Т.П.,нинг хатти ҳаракатларига қонуний чора кўрилиши таъминланади. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech