Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижонда талончилик билан якунланган таъқиб

Андижон. 2020 йилнинг 06 июль куни соат 23:00 да маҳалладоши С.И. ва З.А., лар «Сaptiva» русумли автомашинада Боғишамол даҳаси ҳудудидан Андижон шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтларида, «Matiz» русумли автомашинада 4 нафар шахслар уларнинг автомашинасини тўхтатмоқчи бўлганлиги, шунда автомашинани тўхтатмасдан «Андижон-Асака» йўналишида ҳаракатланиб, Андижон туман Терактаги маҳалласи ҳудудига етган вақтида « Matiz » русумли автомашинадаги шахслар уларни таъқиб қилиб бориб, йўлни четида тўхтатиб, уриб автомашина ичидан 500 АҚШ доллари ва 60.000 сўм пулларини олиб ҳодиса жойдан яширинганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 29 ёшли Д.О., 32 ёшли Қ.Ш., 24 ёшли Р.С., ва А.Н., лар содир этганлиги аниқланиб,  ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, «Matiz» русумли автомашина жарима майдонига олиб кирилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Н., Д.О., Р.С. ва Қ.Ш., лар бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech