Ўғирлик натижасида қўлга киритилган тилла тақинчоқлар топилди
Андижон. 2020 йилнинг 29 август куни соат 13:00 да 18 ёшли Д.Х., таниши вояга етмаган 14 ёшли Ш.А., билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Улуғнор тумани Шерозий кўчасида яшовчи 47 ёшли К.А., нинг (аёл) яшаш хонадонига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг киришидаги йўлакча тагига қўйилган калит ёрдамида хонадон эшигини очиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган 13.300.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур жиноят иши Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Д.Х. ва Ш.А., лардан 300.000 сўм нақд пул ва К.А., га тегишли бўлган тилла тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича Д.Х. ва Ш.А., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти