Чинни идишлар ўғрилари аниқланди
Бухоро. 2020 йилнинг март ойининг ўрталаридан 02 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Бухоро шаҳар “Саноатчилар” кўчасида жойлашган фуқаро Л.Х., га тегишли чинни идишлар сақланадиган омборхонага кириш дарвозасини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, омборхонада сақланаётган жами баҳоси 84.843.000 сўмлик турли хилдаги чинни идишларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жайцдан яширинган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракаталр натижасида мазкур жиноятни 24 шли А.Х. ва 23 ёшли Х.А., лар содир этганлиги аниқланган ва талон-тарож қилинган мулкнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган. А.Х. ва Х.А., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти