Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Гаплашиб қўйишмоқчи бўлишган"

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 19 март куни соат 16:00 ларда косиб бўлиб ишловчи 29 ёшли Нурулло М., Марғилон шаҳар Орол бўйи МФЙ., ҳудудида 22 ёшли Абдулходи Н., ва Шохрух Қ.,лар билан жанжаллашиб қолиши оқибатида унга нисбатан тан жароҳати етказишмоқчи бўлган вақтларида, у пойабзал қайчиси билан Абдулходи Н.,ни чап курак соҳасига ҳамда Шохрух Қ.,ни чап оёқ болдир соҳасига уриб жароҳат етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 51 ёшли Сойибжон Х., маст ҳолатда Нурулло М., билан тортишиб қолганликларидан Сойибжон Х.,нинг ўғли Зухриддин О., хабар топиб, бу ҳақида танишлари Абдулходи Н., ва Шохрух Қ.,ларга айтиб, Нурулло М., билан гаплашиб қўйишларини сўраганлиги натижасида ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Нурулло М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech