Ҳақорат қилишнинг оқибати
Андижон. 2020 йилнинг 22 март куни соат 23:00 да фуқаро 62 ёшли И.Т., Жалақудуқ тумани Навоий МФЙ Гагарин кўчасида яшовчи 58 ёшли А.Г., нинг яшаш уйига келиб бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, А.Г., уни ҳақоратлаганлиги натижасида ўзаро жанжаллашиб, И.Т., маст ҳолда хонадаги ошхона пичоғи билан А.Г.,ни баданига оғир тан жароҳати етказган.
Натижада, А.Г., тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан И.Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.Т., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти