Жабрланган шахс, жиноятчиларни ушлаб қолишга мувофақ бўлди
Андижон вилояти. 2020 йилнинг 16 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда 19 ёшли К.Х., Б.И., Х.М. ва 18 ёшли С.У.,лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Андижон тумани Чем МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Андижон-Асака” автомобиль йўлида жойлашган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида 16 ёшли Б.И.,га тегишли бўлган бир дона “Iphone X” русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида Б.И.,дан сўраб олиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, “Матиз” русумли автомашинада ҳодиса жойида қочиб яширинмоқчи бўлишган вақтида Б.И. ва унинг отаси автомашинанинг ортидан етиб олиб, қонунбузарларни ушлашга мувофақ бўлишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.ларнинг яна бир қатор жиноятга алоқадорлиги аниқланиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти