Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган йўл тўсарлар ушланди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 05 февраль куни соат 14:30 ларда номаълум шахслар Андижон шаҳри «Ўзбекистон 20 йиллиги» МФЙ., ҳудудида вояга етмаган лицей ўқувчиси 17 ёшли Эгамберди А., нинг йўлини тўсиб ундан уяли алоқа воситаси билан ёнида бўлган пулларини беришини талаб қилишганида, Эгамберди А., қўрққанидан қочиб кетган вақтида уни орқасидан қувлаб бориб, сўнг ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Андижон шаҳрида жойлашган 50-сонли мактаб ўқувчилари 16 ёшли Абдулборий Б., Жасур М., ва 2-сонли Академик лицейи ўқувчиси 16 ёшли Жахонгир Х.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Абдулборий Б., Жасур М., Жахонгир Х.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончиликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech