Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзини “бойвачча” кўрсатган мижоз қамоққа олинди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 24 январь куни 22 ёшли Хусниддин Қ., фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Олтиариқ тумани Узумчи МФЙ.,да яшовчи 27 ёшли Аъзамжон А., дан 9.900 кг цемент маҳсулотларини қимматроқ нархда сотиб олишини айтиб, шу йўл орқали унинг ишончига кириб жами нархи 9.000.000 сўмлик 9.900 кг. цемент маҳсулотларини алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Хусниддин Қ., Аъзамжон А., ни қурилиш моллари олди-сотдиси билан шуғулланишидан хабар топиб, “Telegram” мессенжери орқали харидор сифатида, ушбу цемент маҳсулотларини у айтган савдо дўконига етказиб беришини сўраб қўлга киритгач ўзга шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Хусниддин Қ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «Б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech