Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қонунга ҳилоф равишда гиёҳванд воситасини сотишга чек қўйилди

Хоразм. 2020 йилнинг 05 март куни соат 15:30 да, Хоразм вилояти ИИБ ҳодимлари томонидан Урганч шаҳар ҳудудида гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний равишда муомаласини олдини олиш мақсадида ўтказилган махсус тадбир жараёнида, 28 ёшли А.А., 1 гугурт қутисига қадоқланган жами вазни 1,03 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга ҳилоф равишда 520.000 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Бундан ташқари А.А. бошқарувида бўлган “Gentra” русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйган бир бўлак вазни 0.62 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят қўзғатилган, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech