Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

800 дона гугурт қутисига қадоқланган “марихуана”нинг муомалага киритилиши олди олинди

 

2020 йилнинг 21 сентябрь куни соат 09-00 лар чамасида Денов тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири жараёнида, Денов туманида яшовчи 43-ёшли Ш.Х.,нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги анор дарахтлари орасида 6 туп ўткир ҳидли, яшил рангли, наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб фуқаро Ш.Х.,нинг яшаш уйи хонаси кўздан кечирилганида хона ичида 800 дона “Сипички” ёзувли гугурт қутида махсус жойланган яшил рангли ўткир ҳидли майдаланган ўсимлик барглари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўришлик учун тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Х.,нинг яшаш уйи томорқасидан олинган ўзига хос ҳидга эга бўлган 6 туп ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “НАША” ўсимликлар эканлиги, Ш.Х.,нинг яшаш уйи хонасидан олинган оч-яшил рангли, ўткир ҳидли қуруқ ҳолдаги моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, “марихуана” дейилади, соф вазни              5 килограмм 870 грамм 10 милиграм эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида Ш.Х., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Муаллиф: В.Т.Эшбеков

                                                                                                                                                                                                                                                        ТД масъул ходими, капитан

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech