Самарқандда 4500 АҚШ долларига пуллаётган “марихуана”ни муомалага чиқиб кетиши олди олинди
Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг 12 октябрь куни соат 13:00 да Ургут тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтқазилган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли С.М., ўзи яшаб келаётган уйи ҳовлисида экиб парваришлаб, сақлаб келаётган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга ҳар бир килограмини 4.500 АҚШ долларидан сотишга келишиб, унга 2 кг. “марихуана” гиёҳвандлик воситасининг пулларини олиш учун келган вақтида ушланган ва холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган гиёҳвандлик ўсимлиги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги ҳамда унинг соф оғирлиги 2053 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат бўйича Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.М.,га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти