"Героин" моддасининг ноқонуний сақланишига чек қўйилди.
Хоразм. 2020 йилнинг 25 январь куни гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда айланишига қарши кураш мақсадида Хоразм вилоят ИИБ, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 4-микрарайон мавзесидаги уйларнинг олдида 34 ёшли А.Р. тўхтатиб шахсий тинтув қилинган вақтида, унинг ёнида 3 дона қоғоз бўлакларига ўралган 0,07 гр. ўлчамдаги “героин” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Бундан ташқари, А.Р.нинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бир дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган оғирлиги 0,41 гр. “героин” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ошхонасидаги гилам тагига яширган ҳолда сақлаб келаётганлиги фош қилиниб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти