Жабрланувчини орқасидан кузатиб борган босқинчи қўлга олинди
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 10 апрель куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳрида жойлашган “Қўйлиқ” деҳқон бозори қаршисидаги автотураргоҳда 43 ёшли О.Суюн Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрига бориш мақсадида “Nexia-2” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирган ҳамда у билан номаълум шахс ҳам автомашинага ўтириб Нурафшон шаҳри Бирлик маҳалласига қадар келиб, у автомашинадан тушиб қолган манзилда ушбу номаълум шахс ҳам тушиб, унинг орқасидан Иззасой кўчасигача кузатиб келган ва буни О.Суюн сезиб қолиб қочган вақтида номаълум шахс унинг ортидан қувлаб етиб олиб, уни дўппослаб, тош билан бош қисмига уриб, унга тегишли 800.000 сўмлик “SAMSUNG-J 4”, нархи 2.300.000 сўмлик “RedМi Note-9” русумли телефон аппаратларини ҳамда 285.000 сўм пулларини олиб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни муқаддам талончилик жинояти учун судланган 18 ёшли У.Акбархўжа содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Акбархўжага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти