Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноятчи ҳодиса содир бўлган жойдан яшириш вақтида тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилди

Андижон. 2020 йил 02 ноябрь куни соат тахминан 23:00 ларда 23 ёшли Шохжахон А., Андижон тумани Қумкўча МФЙ ҳудудидан ўтган “Андижон-Боғишамол” транспорт қатнов йўлида 22 ёшли Аслиддин А., га тегишли бир дона “RedMi Note 8” русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида олиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, бошқарувида бўлган давлат рақамсиз “Cobalt” русумли автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида, бошқарувни йўқотиб, деворга бориб урилган. Натижада талончилик содир қилган Шохжахон А. ЙТҲ натижасида қовурға суяклари синиши кўринишида ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари олган.

Терговга қадар текширув жарёнида аниқланишича Шохжахон А. ушбу куни қўшнисига тегишли бўлган автомашинани дорихонага чиқиб келиш мақсадида олиб турганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шохжахон А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб қочилган уяли телефон аппарати ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech