Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзларини ИИО ходимлари деб таништирган жиноятчилар

Тошкент шаҳар. 2022 йил 17 ноябрь куни соат 19:00 ларда, икки номаълум шахслар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Чўлпон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Кичик ҳалқа йўли ёқасида бўла туриб, 26 ёшли Ж.Қ.нинг олдига келиб унга ўзларини ИИБ ходими деб таништириб, уни ноқонуний валюта айирбошлашда айблаб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб боришларини айтиб, номаълум шахсларнинг биттасининг бошқарувидаги “NEXIA-3” автомашинасига ўтказиб, Яшнобод тумани Чўлпон маҳалласи ҳудудига олиб бориб, Ж.Қ.ни пичоқ билан қўрқитиб, юз ва бош қисмларига уриб тан жароҳат етказиб, 1.100.000 сўм пулини тортиб олиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинганликлари аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган 30 ёшли А.Ё. ва 35 ёшли Н.У.лар содир этилганлиги, ҳодиса содир бўлган жой ҳамда Н.У.нинг бошқарувида бўлган “NEXIA-3” русумли автомашина кўздан кечирилганда автомашинанинг юкхонасидан 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а,Б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, босқинчилик содир этган шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech