Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганда вояга етмаган шахс автомашинани олиб қочиб ЙТҲ учради

Наманган вилояти. 2022 йил 21 ноябрь куни Чортоқ туманида яшовчи 29 ёшли А.О. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 02:30 ларда номаълум шахс унинг яшаб келаётган хонадони олдида унга тегишли бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, олиб қочиб кетилганлигини маълум қилиб, автомашинасини топишда ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган “Nexia-2” русумли автомашина, номаълум шахс томонидан Поп тумани Қўшминор МФЙдан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 249 км.да дастлдаб йўл четидаги бетон устунга урилиб, сўнгра пастликка тушиб кетган ҳолда топилган.

Мазкур жиноятни содир этган шахсга дастлаб биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, шахсига ойдинлик киритилганда, у муқаддам судланган Чартоқ туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.А. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига жиддий шикаст етмаганлиги сабабли, унга нисбатан “қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech