АҚШга бориш учун таклифнома ёхуд жабрланувчиларнинг амалга ошмаган режалари
Тошкент. 2019 йилнинг сентябрь ойидан 28 октябрь кунига қадар 25 ёшли Б.Ғ., Шайхонтоҳур тумани, Боғ кўчасида бўла туриб, ўзининг таниши 35 ёшли С.Х., нинг ишончига кириб, унга 5.000 АҚШ доллари эвазига АҚШ давлатига боришга виза учун таклифнома қилиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, 2.700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шунингдек, Б.Ғ. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг сентябрь ойидан 28 октябрга қадар 26 ёшли Б.А., нинг ишончига кириб, унга 5.000 АҚШ доллари эвазига АҚШ давлатига боришга виза учун таклифнома қилиб беришни ваъда қилиб, алдаб, ундан ҳам 2.050 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани 6-сонли ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Б.Ғ. томонидан етказилган моддий зарар жами 44.950.707 сўмни ташкил қилганлиги аниқланган, шундан тергов жараёнида 946.300 сўм қопланган бўлиб, Б.Ғ. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, тегишлилиги бўйича судловга ошириш масаласини кўриб чиқиш учун Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти