Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Официант”га шилқимлик қилган безорилар ушланди

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 05 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгирлар Мингбулоқ тумани “Кичик Жомашўй” маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Водий” умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилиб, уни сочидан ушлаб тортганларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаганлар ва уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталиларга қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уриб, пичоқ билан С.Бургуталининг сон қисмига жароҳат етказганлар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар “енгил” ҳамда С.Бургутали “ўртача оғир” тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.  

Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирлар ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech