Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Телефон қилиб олсам майлими!?

Тошкент шаҳри. 2021 йил 08 февраль куни соат 19:25 ларда номаълум шахслар Учтепа тумани 11-мавзе М.Шайхзода кўчасида жойлашган 74-сонли умумтаълим мактабига кириш дарвозаси олдида 21 ёшли Жалолиддин Х.,дан унга тегишли “Samsung А 70” русумли уяли телефон аппаратидан бир маротаба фойдаланиб туришни сўраб олиб нархи 300 АҚШ долларлик бўлган  “Samsung А 70” русумли уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 20 ёшли Иброҳим А., ва Хуршид Э., лар содир этганликлари, фуқаро Жалолиддин Х.,га тегишли “Samsung А 70” русумли уяли телефон аппаратини Учтепа туманида жойлашган “Фарҳод” деҳқон бозорида 320.000 сўм эвазига сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Иброҳим А., ва Хуршид Э., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. 

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech