Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Гашиш”ни яширинча пулламоқчи бўлди-ю, буни тезкор хизматлардан сир тута олмади

2021 йилнинг 04 январь куни соат 14:30 да Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчаси 473-уй олдида фуқаро 39 ёшли Махкамжон Т., тадбирга жалб қилинган шартли харидорга 600.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ҳамда ундан тадбирда ишлатилган пуллардан бир қисми яъни 200.000 сўм пуллар ҳамда гиёҳвандлик восита ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, тадбир жараёнида олинган  мумсимон модда (объект №1) таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу (объект №1) модда “гашиш” деб аталади. Гашишнинг соф оғирлиги 0,93 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 7-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Махкамжон Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Махкамжон Т., га нисбатан айб эьлон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech