Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

100 минг сўмлик ютуқни олиш учун пластик карта рақами ва кодини фирибгаргарга ошкор қилди, оқибат эса...

Навоий. 2020 йилнинг 03 июль куни соат 01:45 да номаълум шахс ўзганинг мулкини фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, интернет ижтимоий тармоғидаги “Instаgram” сайтига кириб, “MS.Lolitta_darit” аккаунтидан фуқаро 53 ёшли Конишбай Ш., га  100 минг сўм пулларни ютуқ сифатида қўлга киритганлигини ушбу пулларни унинг картаси ҳисобига ташлаб беришини ваъда бериб, Конишбай Ш.,нинг номига очилган банк пластик картасини рақами ва махфий кодини алдов йўли билан қўлга киритиб, ушбу карта ҳисобида бўлган жами 2 млн. 50 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ўзингизнинг пластик картангизнинг рақами ва махфий кодларини ҳеч кимга ошкор қилмаслигингизни сўраймиз!

Ҳозирда номаълум шахсни аниқлаш мақсадида бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  

                                                                                             Муалиф: Кадрлар бўлинмаси катта инспектори

катта лейтенант

                                    С.Собиржонов

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech