Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пневматик милтиқ билан қиз болани жароҳатлаган шахс ушланди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 06 июнь куни соат 21:00 да 31 ёшли С.К. танишлари билан Яккабоғ тумани Янгиобод қишлоғида жойлашган таниши М.Ж., га қарашли балиқ етиштириладиган кўлига бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда М.Ж., га тегишли “Gamo” русумли пневматик милтиқдан кўлдаги ўрдакларни овлаш мақсадида ўқ узиб турган вақтида, бошқа таниши Б.Ш. билан бирга икки нафар қизлар келиб, дала шийпони олдига машинадан тушганлигини кўриб, тахминан 50 метр узоқликда, унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро 18 ёшли С.Ч., ни пневматик милтиқнинг оптик мосламаси ёрдамида кузатмоқчи бўлиб, ҳеч бир сабабсиз, безорилик оқибатида пневматик милтиқни С.Ч. томонга қаратиб, уни кузатаётган вақтида тепкини босиб юбориши натижасида пневматик милтиқнинг қўрғошинли ўқи С.Ч., нинг ўнг елкасига бориб теккан.

Натижада С.Ч. оғир тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса жойидан “Gamo” русумли пневматик милтиқ ва унинг 2 дона қўрғошинли ўқлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech