Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Рашк бўрони

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 02 февраль куни соат 20:00ларда Янгиҳаёт тумани “Файзли” МФЙда яшовчи 50 ёшли Н.В. ва унинг бирга яшовчи норасмий хотини 36 ёшли В.Е.,лар маст ҳолатда бўла туриб, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида В.Е. хонадонда бўлган ошхона пичоғи билан Н.В,нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Н.В. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, РШТЁИМ томонидан берилган бирламчи маълумотномага кўра, Н.В.,да “кўкрак қафасида кесиб санчилган жароҳати, мастлик ҳолати” мавжудлиги ва ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт бўйича тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Е.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумонланувчининг уйига унинг қўшниси 42 ёшли С.О. меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимлик истеъмол қилган вақтида жабрланувчи қўшни аёлни қучоқлаганлигидан В.Е. рашки келиб, бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишиб, натижада юқоридаги ҳолат вужудга келганлиги маълум бўлди.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech