Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинадан содир этилган ўғирлик фош этилди.

Наманган. 2020 йил 10 февраль куни соат тахминан 10:30 да номаълум шахс 50 ёшли Х.М.,га тегишли бўлган “Gentra” русумли автомашинасини Наманган шаҳар "Юқори Ғирвон” МФЙда жойлашган автошоҳбекатида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина салонида бўлган жами 1.485 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Респбликаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 43 ёшли К.С. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1.000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида процессуал тартибда олинган, К.С.,га нисбатан тегишли моддалар билан айб эълон қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти.

Text to speech