Кўп эпизодли ўғирлик жинояти фош қилинди.
Навоий. 2019 йил 5 декабрь куни ноъмалум шахс Навоий шаҳар Низомий кўчасидаги уйларнинг бирига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонада бўлган оқ рангли темир сейф ичидаги фуқаро Х.Қ.,га тегишли фуқаролик паспорти, бир дона баҳоси 500.000 сўмлик аёллар тилла узуги, 13.000.000 сўм ва 220 АҚШ доллар пулларини яширин равишда қўлга киритиб, жами 15.592.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 05 декабрь куни Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни М.Г. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов жараёнида М.Г. муқаддам худди шунга ўхшаш яна 3 та ўғирлик жиноятларини содир этганлиги аниқланиб ундан ўғирланган бойликларнинг бир қисми ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти