Ўтган йилларда содир этилган жиноят фош қилинди
2019 йил 11 ноябрь куни номаълум шахс Янгиер шаҳрида яшовчи, фуқаро 34 ёшли З.Н.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйнинг ётоқхонасидан умумий қиймати 25.000.000 сўмлик бир нечта тилла-тақинчоқлари сақланаётган темир сейфни яшириш равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида тергов йўли билан мазкур жиноятни 29 ёшли Ш.Я. ва 28 ёшли Ш.С.лар содир этганликлари аниқланиб, 2020 йилнинг 27 январь куни Ш.Я.дан бир дона темир сейф ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ҳамда Ш.Я. ва Ш.С.лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланганлар.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти