Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олти ой муқаддам содир этилган жиноят тергов йўли билан фош этилди

Сирдарё. 2020 йилнинг 12 март куни соат 06:15 да, Гулистон тумани, “Олтин водий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўнчи” мол бозорида 55 ёшли А.У., чорва моллари сотиб олиш учун айланиб юрган вақтида номаълум шахс унинг эгнида бўлган сариқ рангли матодан тикилган сумкасининг остки қисмини кесиб, сумканинг ичида бўлган жами 15.000.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетган, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик)) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни муқаддам содир этган жинояти учун Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган 41 ёшли Л.Х., содир этганлиги аниқланган.

Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувидаги жиноят иши бўйича Л.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти

Text to speech