Спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида бошланган жанжал ўлим билан хотима топди.
Хоразм. 2020 йил 15 февраль куни саот тахминан 19:00 да 54 ёшли Р.К. Янгиариқ тумани “Р.Отажанов” маҳаллпсида жойлашган яшаш уйида таниши 56 ёшли С.Ж. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, қўллари ва оёқлари билан С.Ж.,ни уриб-дўпполслагани натижада С.Ж. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабачи бўлган, қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.