Бир айланиб келиш учун “DOGAN S” автомашинасини олиб қочди
Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 14 апрель куни соат 20:40да Зарбдор туман ИИБга фуқаро 37 ёшли И.Маъруф ўзига тегишли “DOGAN S” русумли автомашинаси қўйган жойида йўқлиги юзасидан хабар берган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири давомида, И.Маъруфга тегишли “DOGAN S” русумли автомашина Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 28 ёшли А.Илҳом маст ҳолатда содир этганлиги, у Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи танишининг олдига бориб келиш мақсадида автомашинани олиб қочганлиги аниқланган.
Ҳозирда А.Илҳом процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти