Рашкчи “талончи”
Андижон вилояти. 2021 йил 16 январь куни соат 16:00 ларда 21 ёшли Султонмурод Н., ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, вояга етмаган 17 ёшли Муроджон К.,ни Андижон шаҳар 2-кичик даҳасида жойлашган 50-сонли умумтаълим мактаби қаршисига чақириб, “яхши кўрган қизи” билан “СМС” орқали нима сабабдан гаплашаётганлигини айтиб, унга тегишли бўлган “RED-MI Note 8” русумли уяли телефон аппаратини текшириб кўриш мақсадида олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетган ва талончилик йўли билан қўлга киритилган уяли телефон аппаратини 400.000 сўмга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Султонмурод Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти