Режа қандай бўлганлиги тергов жараёнида аниқ бўлди...
Наманган вилояти. Жорий йилнинг 28 март куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 64 ёшли Т.Г., Давлатобод туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 27 март куни соат 22:40 дан 28 март куни 07:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон гаражида бўлган ўзига тегишли “NEXIA-2” русумли автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Наманган шаҳар Гулбоғ кўчасида яшовчи 19 ёшли Д.А. содир этганлиги, у ушбу автомашинани Косонсой тумани Обод кўчасига олиб бориб ташлаб, ўзи номаълум томонга яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти