Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Резина қувур фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Тошкент шаҳри. 2022 йил 07 февраль куни соат 17:00 ларда 43 ёшли Ю.О. Бектемир тумани Мажнунтол маҳалласида жойлашган хонадонда бўла туриб, ушбу хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўзи билан бирга келган 43 ёшли Б.Э. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, ўзаро жанжаллашиб, Ю.О. резинадан ишланган қувур (шланг)нинг бўлаги билан Б.Э,ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Натижада Б.Э. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech