Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёнида нима сабабдан тикувчилик қайчисини олиб юрганлиги тергов жараёнида аниқ бўлади

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 08 май куни  соат 19:30 ларда 25 ёшли М.Бехруз Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Gipermarket” қаршисидаги ер ости йўлагининг ёнида турган 24 ёшли Р.Магамет билан жанжаллашиб қолиб, ёнида бўлган тикувчилар қайчиси билан танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.

Тиббий маълумотномада фуқаро Р.Магаметнинг танасида чуқур санчиб кесилган жароҳатлар борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Бехрузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech