Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сақлаш тартибини бузиш ҳам жиноят саналади

Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 19 ноябрь куни соат 09:10 ларда Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокор бўлиб ишловчи 60 ёшли О.Х.,нинг хизмат хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур хонадаги жавон ичида 30 турдан ортиқ бўлган дори воситаларини сақлаб келаётганлиги, уларнинг ичида "Диозепам", "Кетамин" ва "Оксибутират" номли психотроп моддалари борлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида О.Х.,нинг хонасидан олинган “Диозепам” 39 граммга, “Кетамин” 1,6 граммга, “Оксибутират натрий” эса 18 граммга тенг бўлиб, психотроп моддалар эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан О.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганилиб, тергов якунига кўра қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Муаллиф: Жиззах вилояти Янгиобод тумани ИИБ ҳузуридаги 

Тергов гуруҳи катта терговчиси

капитан Эшбеков Вохиджон

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech