Самарқанд Давлат Университети декани талабадан 500 АҚШ доллар олган вақтида ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланди
Самарқанд вилояти. Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 30 март куни соат 16:00да Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Давлат Университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Шерзод П., ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.,ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.,дан олган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давомида, Шерзод П., дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод П.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент