Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда маст эркак автомашинани олиб қочиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради

Самарқанд вилояти. 2022 йил 21 март куни соат 20:30 да Нарпай тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 27 ёшли И.Ф. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда Нарпай тумани “Мустақиллик” маҳалласи Вористон қишлоғи ҳудудидан ўтувчи ички автомобиль йўлининг ўнг томонида Вористон қишлоғи 21-уйнинг ёнидан ўтиб кетаётганида, йўл четида турган 24 ёшли Ш.О.нинг бошқарувида бўлган “NEXIA-2” русумли автомашинанинг эшиклари очиқлиги ва калити ўзида эканлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочиб, сўнгра мазкур автомашинада И.Ф. “Самарқанд-Бухоро” йўналишидаги М-37 автомобиль йўлининг 109-км.да, қарама қарши йўналишда бошқариб бориб “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида қонунбузар Нарпай туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан И.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech