Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дорифуруш “шоввозлар” энди суд олдида жавоб беради

Тошкент шаҳри. 33 ёшли Б.А., таниши 33 ёшли Ш.Ш., билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотиб ноқонуний фойда кўриш мақсадида, 2020 йил 15 июнь куни тахминан соат 20:15 да Шайхонтоҳур тумани Беруний мавзесида жойлашган Онкология шифохонаси ёнида, 1.500 қути “Амбробене 2 мл” номли ва 300 қути “Хилак форте 30 мл” номли дори воситаларини 53 млн. 400 минг сўмга сотаётган вақтда Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ушланганлар, улардан дори воситалари ва пул маблағлари холислар иштирокида  ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Баҳолаш экспертизасининг хулосасига кўра, дори воситаларининг ҳозирги кундаги бозор қиймати 82.350.000 сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан Б.А. ва Ш.Ш., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “а” банди (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кейинчалик жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини давом эттириш учун терговга тегишлилиги бўйича юборилган ва Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан иш юритувига қабул қилиниб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Б.А. ва Ш.Ш., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судловга юборилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech