Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик воситаси етиштирган қария аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 03 август куни ИИБ ходимлари томонидан Юқоричирчиқ туманида ўтказилаётган “Қора дори-2020” тезкор тадбири давомида, Тоштўғизоқ маҳалласида яшовчи 61 ёшли Е.К., нинг хонадони кўздан кечирилган вақтда, томорқадаги ҳожатхонанинг орқа томонидаги қуруқ ўтинлар орасига яширинча 2 м2 ер майдонига жами 10  туп «Каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб парваришлаб келаётганлиги, бундан ташқари 3  дона кесилган сиғими 1,5 литрли елим баклажкалар ичида 41,92 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Е.К., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech