Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида вояга етмаган қиз бировнинг “SPARK”ни олиб қочиб ЙТҲга учради

Тошкент вилояти. 2022 йил 16 июль куни соат 05:20ларда 24 ёшли Б.О. Тошкент вилояти ИИББ “102” рақамига қўнғироқ қилиб, унда 2023 йил 15 июль куни соат тахминан 23:30ларда бошқарувидаги “SPARK” русумли автомашинада Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳияда жойлашган танишини яшаш хонадонига келганлигини, автомашинани мазкур уй олдида қолдириб, пульт ёрдамида қулфлаганлигини, сўнг танишининг хонадонида тунаб қолганлигини, эртаси куни, соат 05:00ларда уй ташқарисига чиққан вақтида, уй олдида қолдирган автомашинани номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, мазкур жиноятни содир этган шахсни топиб, қонуний чора кўришни ва бошқарувидаги автомашинани топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи, вояга етмаган 16 ёшли М.Д. (қиз) томонидан олиб қочилганлиги ва ушбу автомашинада Чирчиқ шаҳар “Октябрь” қўрғони томондан ҳаракатланиб кетаётган вақтида светофор билан тартибга солинган автомобиль йўлида тўхтаб турган 44 ёшли Т.М. нинг бошқарувида бўлган “Сobalt” русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодиса содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида, гумон қилинувчи қиздан нима сабабдан ушбу жиноятни содир қилганлиги сўралганида, у Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳияда жойлашган ўзининг танишининг хонадонида вақтинчалик яшаб келаётганлигини, ва шу куни унинг хонадонга б.О. келиб ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли автомашинасининг пульти ва калитини олиб, мазкур автомашинада дўконга бориб келмоқчи бўлганлигини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

капитан А. Авалбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech