Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида эркак киши тракторни олиб қочди

Тошкент вилояти. 2025 йил 20 март куни, 25-ёшли С.Э., Ўртачирчиқ тумани, Ёқут кўчасида бўла туриб, “ХА” МЧЖга тегишли бўлган, “DEUTZ FAHR SH 504” русумли тракторини жамият ташқарисида турган вақтида, ушбу трактор сотувичиси фуқаро З.И. билан мулоқотга киришганлиги, сўнгра трактор эшиклари очиқ холатда турганлигидан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочиб, номаълум томонга бошқариб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида транспорт воситаси Ўртачирчиқ тумани йўл юзида типилган. Бундан ташқари, тергов жараёнида аниқланишича фуқаро С.Э. жиноят содир этишдан бир неча кун олдин “ХА” МЧЖ худудига келиб, трактор сотиб олиш нияти борлигини айтган аммо, рад жавобини олганлиги сабабли ушбу жиноятни режалаштириб содир этган.

Мазкур холат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ҳузуридаги ИИБ Тергов бўлими томонидан 25-ёшли С.Э.га нисбатдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирги кунда, жиноят иши бўйича барча зарурий экспертизалар, жумладан, фуқаро С.Э.ни рухий холатини аниқлашга қаратилган судга оид-психиатрия экспертиза тайинланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Респубикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech