Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Иш фақат официантликдан иборат эмас...

Бухоро вилояти. Жорий йилнинг 02 апрель куни, Бухоро вилояти ИИБ ҳамда вилоят ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 26 ёшли фуқаро С.Ш., Туркия Республикасида яшовчи “Самир” исмли таниши билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 25 ёшли фуқаро М.М.ни Туркия Республикасида “официант” бўлиб ишлашини айтиб ишонтириб, М.М.ни “Тошкент-Истанбул” йўналишида ҳаракатланиши учун авиачипта олиб бериб, Тошкент шаҳридаги “И.Каримов” номидаги халқаро аэропорт ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, чет элга юбормоқчи бўлган вақтида ушбу жиноий ҳолат аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г, е” бандлари (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда фуқаро С.Ш.га нисбатан айблов эълон қилиш ва эҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, мазкур турдаги жиноят учун амалдаги қонунчиликка кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ўзбекистон Респубикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech