Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ноқонуний гипс қазиб олиш ҳолати фош этилди, айбдорлар жавобгарликка тортилади

Сурхондарё вилояти. Сариосиё тумани “Шарғункўмир” АЖ маркшейдери Э.Жумаевнинг 16.12.2025 йилдаги хулосасига кўра, Бойсун туманидаги “OLIS OSMON” МЧЖ директор ўринбосари (иш юритувчиси) Ф.Н. ва бошқалар томонидан Бойсун тумани “Шўроб” маҳалласи ҳудудида ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни рухсатномасиз ноқонуний равишда, 1230.38 м3 ҳажмда гипс хом-ашёси қазиб олиб келинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика Суд экспертиза маркази Сурхондарё вилоят бўлими хулосасига кўра, “OLIS OSMON” МЧЖ  томонидан ноқонуний равишда гипс ҳом-ашёси қазиб олинганлиги оқибатида 1230.38 м3 х 317.682 сўм=390.869.579 сўмлик жуда кўп миқдорда табиатга зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “OLIS OSMON” МЧЖ директор ўринбосари(иш юритувчиси) Ф.Н. ва бошқаларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан 18.12.2025 йилда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1961-моддаси 3-қисми “а” банди, 229-моддаси билан
жиноят иши қўзғатилган.

22.12.2025 йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан иш юритувга олинган. 10.01.2026 йилда жиноят иши юзасидан, бир нечта шахслар сўроқ қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатларида давомида 390.869.579 сўм моддий зарар тўлиқ қопланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттириб келинмоқда.

Тергов департаменти.

Text to speech