Сурхондарёда эркак ва аёл қурилаётган бинонинг 16 млн. сўмлик ромларини ўғирлаб кетишди
Сурхондарё вилояти. 2023 йил 5 май куни 32 ёшли Т.М. Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган кўнгилочар бинонинг 16.774.000 сўмлик дераза ва эшик ромлари номаълум шахслар томонидан талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни топишда ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни доимий турар жойга эга бўлмаган 31 ёшли Т.У. (эркак) ва 45 ёшли Ч.Н. (аёл) томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан саккиз дона тўк-кўк рангда бўлган ромлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.У ва Ч.У.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор Т.Элбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти