Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

214 млн. сўм жамият директорини "кўзини кўр қилиб қўйди"

Тошкент шаҳри. 2019 йилнинг февраль ойидан май ойига қадар бўлган вақт мобайнида 48 ёшли И.К. МЧЖ директори ва таъсисчиси сифатида имзо қўйиш, кредитларни тақсимлаш ҳуқуқига эга бўла туриб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Б.М. ва Ш.А., ларни ишончига кириб, қиймати 214.000.000 сўмлик хом-ашё маҳсулотини қабул қилиб олиб, уни қайта ишлаб чиқариб, пулини беришини ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, И.К. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, МЧЖнинг директори бўла туриб, ушбу жамиятнинг молиявий ва бухгалтерлик ҳужжатлари ҳамда штамп-муҳрларини ғаразли бошқа паст ниятларда қасддан бекитган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирғали тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда ҳужжатли тафтиш тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech