Яйлов талашган ҳамқишлоқлар
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 06 август куни соат тахминан 18:30 да Бўка тумани “Камолот” фермер хўжалиги дала майдонида 31 ёшли З.Э., ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида қўшниси, 33 ёшли Д.Й., билан қорамолларини боқиш учун яйлов талашганлиги сабабли келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, қўлида бўлган ўткир ўроқнинг тиғ қисми билан, Д.Й., нинг чап томон қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
Натижада Д.Й. тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ёткизилган.
Ҳодиса жойи тезкор тергов гуруҳи томноидан кўздан кечирилиб, жиноят қуроли сифатида фойдаланилган “ўроқ” ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
З.Э. жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти