Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фирибгарликни касб қилиб олган шахс суд олдида жавоб беради

 

Тошкент шаҳри. 2019 йилнинг июн ойининг охирларида 26 ёшли Ф.С. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида, 43 ёшли Н.Х., ни алдаб, унинг ишончига кириб Яшнобод туманидан бир хонали уй олиб беришни ваъда қилиб,  ундан 47.500.000 сўм пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, Ф.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 28 ёшли А.К., ни ишончига кириб, унга эгасиз, лекин техник ҳужжати мавжуд бўлмаган “Cobalt” русумли транспорт воситасини 4.000 АҚШ доллари эвазига олиб бериш ва номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 2020 йил 12 январ кунидан 15 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида А.К., дан жами 33.205.000 сўм ва 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган ва ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, Ф.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил январь ойи давомида, А.К., га ўзини давлат нотариал идорасида прокуратура ва ЙҲХБ идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали, “Cobalt” русумли транспорт воситасини ҳужжатларини уни номига ўтказишда ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, уни пора беришликка оғдириб, А.К., дан жами 21.595.000 сўм миқдоридаги пулларни ва чиройли давлат рақамини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 6.460.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан кифояланмай, Ф.С., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил февраль ойида А.К., га “УАЗ Патриот” русумли транспорт воситасини совға қилишни ваъда қилиб, буни эвазига 700 АҚШ доллари пулларни бериши кераклигини маълум қилиб, А.К., дан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.С. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси, 3-қисми ва 28-221-модда, 2-қисми билан айб эълон қилиниб, Ф.С. етказган моддий зарарини тергов жаранёнида қоплаганлиги сабабли, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилиш масаласини хал қилиш учун туман прокуратурасига юборилган.

Ҳурматли фуқаролар фирибгарлар тўрига тушиб қолманг, арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка егалик қиламан деб фирибгарлардан жабрланиб қолманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депратаменти

Text to speech