Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“NAVOIY AVTO-SAVDO” МЧЖнинг “Gentra” автомашинаси учун ортиқча пул тўланганлиги ҳақидаги хабар жабрланувчини эсанкиратиб қўйди

Навоий. 2020 йилнинг 10 июль куни соат 19:00 да номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, телеграмм мессенжерида ташкил этилган “Navoiy-Avtosavdo” гуруҳига аъзо бўлган Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Ж., билан телеграмм орқали ёзишиб, “Gentra” русумли автомашинани харид қилиш учун “Navoiy-avtosalon” МЧЖ га тўланган 94.445.000 сўм миқдоридаги пуллардан бир қисми ортиқча тўлов қилинганлиги сабабли июль ойи учун тўланган суммалар қайтариб берилиши ҳақида ёлғон маълумотлар ёзиб, Ф.Ж.,нинг ишончига кириб, унинг номига “Миллий банк” АЖ Зарафшон шаҳар филиалидан очилган “Uzcard” пластик картасининг махфий кодларни алдов йўли билан аниқлаб олиб, “Миллий банк” иловаси орқали 6 млн. 020 минг сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 25 ёшли Ш.Ҳ., содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech