Сифатли оҳанг шайдоси
Андижон вилояти. 2021 йил 1 декабрь куни соат 23:30 ларда 20 ёшли Т.Л. Марҳамат тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган 26 ёшли З.Х.,га тегишли бўлган автомобилларига техник хизмат кўрсатиш устахонасига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, мазкур устахонада бўлган умумий қиймати 300 АҚШ долларига тенг бир дона «самбуфер» ҳамда овоз кучайтиргич мосламасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Т.Л.,дан жабрланувчига тегишли бўлган бир дона самбуфер ҳамда овоз кучайтиргич холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти