Бекатдаги оғзаки тортишув тан жароҳат етказиш билан тамомланди.
Андижон. 2020 йилнинг 27 январь куни тахминан соат 22:30 ларда, Андижон тумани, “Дарё-бўйи” маҳалласидан ўтувчи автомобил қатнов йўли ёқасидаги йўловчилар кутиш бекати олдида, 20 ёшли О.О. таниши 24 ёшли М.Ҳ. билан ўзаро гап тортишиб жанжаллашиб, жанжал вақтида М.Ҳ.ни юз қисмига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада М.Ҳ. бош қисмидан жиддий жароҳат олиб, шифохонага мурожжат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104 моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти